Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
АКТ вазирлигида учрашув
2017-07-21 | Технологиялар
20 июль куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Афғонистон Ислом Республикаси Президентининг инфратузилма, кадрлар ресурслари ва технологиялар масалалари бўйича бош маслаҳатчиси Х.Қаюмий билан учрашув бўлиб ўтди.
Суҳбат давомида телекоммуникация ва ахборот технологиялари соҳасида иккитарафлама алоқаларни ривожлантириш, хусусан юқори тезликдаги транзит алоқа каналлари, иккала мамлакатдаги алоқа операторларидаги халқаро трафик ҳажмини ошириш, халқаро Интернет тармоғига юқори тезликда уланишни ташкиллаштириш, АКТ соҳасида кадрларни тайёрлаш ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги