Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг йигирма бешинчи сессиясини чақириш тўғрисида

2017-07-21 | Жамият

Тошкент шаҳар ҳокими қарорига мувофиқ, 2017 йилнинг 22 июль куни соат 10.00да халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг йигирма бешинчи сессияси  ўтказилади.

Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилмоқда:

- Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил

12 июлдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги “Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” деб номланган маърузаларидан келиб чиқадиган устувор вазифалар тўғрисида;

- Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи Б.Курбановнинг ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолияти юзасидан ҳисоботи тўғрисида;

- Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғининг аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳисоботи тўғрисида;

- Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ш.Абраровнинг ёшлар билан ишлаш соҳасида олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳисоботи тўғрисида.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Поделиться