Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Долзарб масалалар муҳокамаси
2017-07-21 | Жамият
Жорий йил 17 июль куни вилоят ҳокимлик соати йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик аппарати масъул ходимлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашдилар.
Йиғилишни вилоят ҳокими Ўктам Барноев бошқариб борди.
Кун тартибига асосан, дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан ўтказилган йиғилишларда берилган топшириқларнинг ижроси тўғрисидаги масала муҳокама қилинди. Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Жамол Носиров ва Зокиржон Ҳидоятовлар Президентимиз раислигида ўтказилган Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг ИВ қурултойи, 2017 йил 6 июль куни соғлиқни сақлаш тизими фаолиятига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ҳамда парламент палаталари, сиёсий партиялар, Ўзбекистон Экологик ҳаракати, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари фаолиятининг таҳлили ҳамда истиқболдаги вазифаларга доир, шунингдек, «Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш-давр талаби» мавзусидаги учрашувларда кўрсатиб ўтилган топшириқларнинг вилоятдаги ижроси ҳақида ахборот бердилар.
Шаҳар ва туманларда бу соҳаларда амалга оширилган ишлар ҳали талаб даражасида эмаслигини қайд этган вилоят раҳбари ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, суд, прокуратура, ички ишлар органлари, соғлиқни сақлаш, халқ таълими бошқармалари раҳбарларининг ёшлар билан учрашувларини ташкил этиш, қизларнинг касаначилик билан банд бўлиши учун қулай шароитлар яратиш зарурлигини кўрсатиб ўтди. Шунингдек, у маънавий-ахлоқий жиҳатдан муаммоси бор, яъни нотинч оилалар фарзандлари, профилактик рўйхатга олинган ёшлар билан индивидуал иш олиб бориш, Бухоро «Ёшлар маркази» қурилишини тезроқ якунлаш бўйича аниқ топшириқларни берди.
Йиғилишда шошилинч тез тиббий ёрдам хизматини махсус автотранспорт воситалари билан таъминлаш, айни чоғда хорижда ишлаётган малакали шифокорларни вилоятга қайтариш ва улар учун қулай яшаш шароитларини яратиш, хусусий тиббиёт муассасаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникалари бош врачларининг маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари олдида ҳисобот беришини йўлга қўйиш зарурлиги қайд этилди.
Ҳокимлик соатида ҳудудларни ижтимоий ривожлантириш дастурлари ва аҳоли фаровонлигини таъминлаш, соғлиқни сақлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва бошқа долзарб масалаларни маҳаллий Кенгашларнинг сессияларида кўриб чиқишда партиялар депутатлик гуруҳлари ташаббускорлигини ошириш, депутатлик сўровларига жавоб бермаган мансабдор шахсларни Кенгаш сессияларида муҳокама қилиш, ҳудудий партия ташкилотларининг ёшлар, айниқса уюшмаган ёшларга тарбиявий таъсирини кучайтириш масалаларига эътибор қаратилди.
Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш ғоят долзарб вазифага айланган бугунги кунда хатосини тушуниб, бузғунчи ғоясидан қайтган диний экстремистик оқимлар аъзоларини ҳисобдан чиқариш, уларни тўғри йўлга йўллаш, иш билан таъминлаш, эҳтиёжманд оилалар фарзандларини соғломлаштириш оромгоҳларига жалб қилиш, хотин-қизлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш, оилавий келишмовчиликларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди. Жорий йилнинг 11 июльида республикамиз Президенти томонидан «Абдухолиқ Ғиждувоний таваллудининг 915 йиллигини ва Баҳоуддин Нақшбанд таваллудининг 700 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш тўғрисида»ги фармойиш қабул қилингани билдирилди.
2017 йил 1 ярим йилликда ҳудудий экспорт прогноз кўрсаткичларнинг бажарилиши ҳамда 2 ярим йилликда амалга ошириладиган ишлар тўғрисида ахборот берган вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Меҳриддин Абдуллаевнинг қайд этишича, бу борада Ромитан, Ғиждувон, Қоровулбозор, Шофиркон, Олот, Қоракўл туманларида қолоқликка йўл қўйилган. Вилоят Марказий банки ва тижорат банклари томонидан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспортга чиқарувчи корхоналарга нақд пул маблағлари берилишида узилишларга йўл қўйилмоқда.
Йиғилишни бошқариб борган вилоят раҳбари ғалладан бўшаган майдонларда экиладиган такрорий экинлардан олинадиган ҳосил ҳисобидан қиймати 23,4 миллион долларлик 79,4 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортга чиқарилишини таъминлаш бўйича мутасаддиларга топшириқ берди.
Ҳокимлик соати йиғилишида вилоят ҳокими ўринбосари Нарзулло Ҳамдамовнинг 2018 йилда қишлоқ массивларидан қурилиши режалаштирилган намунавий уйлар учун туманлар ҳокимликлари томонидан эр танлаш ишларининг бориши, аҳоли истеъмолчиларининг табиий газ ва электр энергиясидан бўлган дебитор қарздорликларини бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда қора металл парчалари ва чиқиндиларни йиғиб топшириш режаларининг ижроси ҳақидаги ахборотлари тингланди.
Шунингдек, йиғилишда энг улуғ, энг азиз айём-Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллигига тайёргарлик кўриш, вилоятда иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа тармоқларининг 2017/2018 йиллар куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари, умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўртасида ўзаро интеграстияни таъминлаган ҳолда 11 йиллик ўрта таълим тизимини жорий қилиш, пенция ва нафақалар тўлаш муаммоларини бартараф этиш, «Қовун сайли» фестивальига ҳозирлик кўриш, жойларда Нуронийлар масканларини барпо этиш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Манба: Бухоро вилояти ҳокимлиги