Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Табиий офатларни бартараф этишга бағишланган семинар ўтказилди

2017-07-21 | Жамият

2017 йилнинг 18 июль куни «Miran» халқаро меҳмонхонасида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Япониянинг ер, транспорт, туризм вазирлиги билан ҳамкорликда табиий офатларни бартараф этишга бағишланган семинар ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари К.Арипов, Япониянинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Н.Ито ва Япониянинг ер, транспорт, туризм вазирлиги маслаҳатчиси К.Озава кириш сўзи билан иштирок этишди.

Семинарда, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ходимлари, Давлат геология қўмитаси, Давлат автомобиль йўллари қўмитаси, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ вакиллари иштирок этиб, ўзларининг иш фаолияти юзасидан табиий офатларни олдини олишга бағишланган маълумотлар билан сўзга чиқдилар.

Шунингдек, тадбир давомида “Tokyo Rope”, “Nippon Steel&Sumikin Metal Products”, “Fujitsu Limited” каби япон корхоналарининг мутахассислари томонидан қор ва тош кўчкисидан муҳофаза қилувчи ускуналарни ишлаб чиқиш ҳамда ўрнатиш тўғрисида атрофлича маълумот берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Поделиться