Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига кириш имтиҳонлари жараёнини online кузатинг

2017-07-21 | Технологиялар

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) 2017 йилнинг 20-21 июль кунлари бўлиб ўтадиган имтиҳонларни жонли кузатишни истаганлар учун имконият яратиб, жараёнларни реал вақт режими (online)да намойиш этишни бошлади.

Университет бу йил ҳам кириш имтиҳонларининг видео-стримингини ташкил этди. Барча хоҳловчилар кириш имтиҳонлари жараёнларини live.inha.uz ҳаволаси орқали (tas-ix)да, шунингдек, университетнинг facebookдаги (https://www.facebook.com/inha.uz) расмий саҳифаси орқали online кузатишлари мумкин.

Кириш имтиҳонлари ўтказилиши мўлжалланган «Ўзкўргазмасавдо» биносида веб-камералар ўрнатилган, улар кириш имтиҳонларининг барча онлайн тарзда жараёнларини кўрсатади.

Қайд этиш жоизки, ўтган йили бўлгани каби бу йил ҳам кириш имтиҳонлари жараёнларининг шаффофлиги ва очиқлигига ишонч ҳосил қилишлари учун IUT мазкур жараёнларга оммавий ахборот воситалари вакилларини ҳам таклиф қилди.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йили IUT Ўзбекистонда биринчи маротаба кенг жамоатчилик учун университетнинг «Facebook» даги расмий саҳифаси ҳамда махсус саҳифа орқали кириш имтиҳонларининг видео-стримингини ташкил этган эди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться