Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили билан учрашув
2017-07-19 | Сиёсат
2017 йилнинг 18 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Бруссел шаҳрида Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили, ЕИ Комиссияси вице-президенти Федерика Могерини билан учрашди.
Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонидан ўзаро алоқаларга оид қатор масалалар муҳокама қилинди ва Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган «Европа Иттифоқи-Марказий Осиё» вазирлар учрашувида кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.
Абдулазиз Камилов Федерика Могеринини шу йилнинг кузида Самарқанд шаҳрида БМТ раҳбарлигида ўтказиладиган Марказий Осиёда хавфсизликни ва барқарорликни таъминлаш муаммолари бўйича халқаро анжуманга таклиф этди.
Шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари ҳам кўриб чиқилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги