Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Белгия Бош вазири ўринбосари билан учрашув
2017-07-19 | Сиёсат
2017 йилнинг 18 июнь куни Бруссел шаҳрига ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Белгия Қироллиги Бош вазири ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Дидие Рейндерс билан учрашди.
Суҳбат чоғида икки томонлама алоқаларни сиёсий ва парламентларо алоқалар, ўзаро савдо, маданий-гуманитар алмашинув каби йўналишларда янада ривожлантириш ва чуқурлаштиришнинг долзарб масалалари батафсил муҳокама қилинди.
Музокараларда қайд этилганидек, дипломатик муносабатлар ўрнатилганинг 25 йили давомида ўзаро манфаатли ҳамкорликда катта тажриба ортирилди. Хусусан, икки давлат ташқи сиёсат идоралари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг мунтазам ўтказилиши ҳамкорлик ҳолатини ҳар томонлама пухта ўрганиш ва томонларни қизиқтирган истиқболли соҳаларни аниқлаш имконини яратади.
Таъкидланганидек, Ўзбекистонда қабул қилинган 2017 2021-йилларда мамлакатимизни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси Ўзбекистон-Белгия алоқаларини кенгайтириш ва унга кўп қиррали тус бериш имконини яратади.
Учрашувда айрим халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги