Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Ўзбекистон–Европа Иттифоқи» Ҳамкорлик кенгаши йиғилишига доир

2017-07-18 | Сиёсат

2017 йилнинг 17 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Бруссел шаҳрида «Ўзбекистон–Европа Иттифоқи» Ҳамкорлик кенгашининг 13 йиғилишида иштирок этди.

Йиғилиш бошланишидан аввал Хорватия Республикасининг Европа Иттифоқига қўшилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси, бир томондан, Европа ҳамжамиятлари ва уларга аъзо-давлатлар, иккинчи томондан, ўртасида шерикликни таъсис этувчи Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битимга Баённомани имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон номидан ҳужжатни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов, Европа Иттифоқи номидан эса ЕИга раислик қилаётган Эстония Республикасининг Ташқи ишлар вазири Свен Миксер ҳамда Европа Иттифоқи Комиссиясининг Савдо бўйича Бош директорати бўлими раҳбари Петрос Сурмелис имзоладилар.

Йиғилишда икки томон кун тартибидаги масалалар, аввал эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни батафсил кўриб чиқилди.

Томонлар узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли икки томонлама шаклдаги ва минтақалараро даражадаги кенг қамровли шерикчиликни ривожлантиришга тайёрликларини тасдиқладилар.

Ўзбекистон ва Евроиттифоқ терроризм, диний экстремизм, наркотик моддаларнинг тарқалиши ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа кўринишларига қарши курашишда саъй-ҳаракатларни бирлаштиришдан манфаатдор эканлиги қайд этилди.

Йиғилишда маданий-гуманитар ҳамкорликнинг истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.

Учрашув якунида Абдулазиз Камилов ва Свин Миксер қўшма матбуот конференцияда чиқиш қилдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться