Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
2018-2020 йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома кучга кирди
2017-07-18 | Сиёсат
2017 йилнинг 17 июль куни Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасидаги 2018-2020 йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома кучга кирди. Ушбу шартнома Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга давлат ташрифи чоғида 2017 йил 6 мартда Ашхобод шаҳрида имзоланган.
Шартнома қоидаларига кўра томонлар савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш бўйича ҳамкорликни фаоллаштиришади. Бунга жумладан савдо айланмасини ошириш ҳамда маҳсулотларни (хизматларни) ўзаро етказиб беришнинг ҳажм ва навларини кўпайтириш учун қулай шароитлар яратиш, шунингдек икки давлат бизнес-структуралари вакиллари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш йўли орқали эришиш мўлжалланган.
Шартнома иқтисодий ҳамкорликнинг турли соҳаларида 35 та тадбирни амалга оширишни кўзда тутувчи Дастурни ҳам тасдиқлайди.
Шартноманинг тўлиқ матни билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги