Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Бруссел шаҳрида икки томонлама ҳужжатлар имзоланди
2017-07-18 | Сиёсат
2017 йилнинг 17 июль куни «Ўзбекистон–Европа Иттифоқи» Ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Брюссел шаҳрига ташрифи доирасида Европа туристик агентликлари ва туроператорлари ассоциацияси ҳамда «Bandua Communications Unipressoal LDA» (Белгия) компанияси раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтди.
Музокаралар якунига кўра Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан Европа туристик агентликлари ва туроператорлари ассоциацияси ўртасида Англашув меморандуми, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан «Bandua Communications Unipressoal LDA» (Белгия) компанияси ўртасида Ўзбекистон Республикаси миллий туристик маҳсулотини TV5 Monde каналларида тарғиб қилиш тўғрисида шартнома имзоланди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги