Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Молиявий битим имзоланди

2017-07-18 | Сиёсат

2017 йилнинг 17 июль куни «Ўзбекистон–Европа Иттифоқи» Ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Брюсселга ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Европа Иттифоқи Комиссиясининг Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш бўйича Бош директорати раҳбари Стефано Мансервиси ва Европа ташқи фаолият хизматининг Бош котиби Ҳелга Шмидт билан учрашди.

14 июль куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган учрашувнинг давоми сифатида томонларнинг ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга тайёрлигини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги муносабатларни янада чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Музокаралар якунига кўра Абдулазиз Камилов ва Стефано Мансервиси «Боғдорчиликни ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги Молиявий битимни имзолашди.

Имзоланган кундан бошлаб кучга кирувчи ҳужжат Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги илмий-тадқиқот институтларининг моддий-техник базасини модернизация қилиш ва мустаҳкамлаш учун Евроиттифоқ томонидан 21,5 млн евро миқдоридаги грант маблағлари ажратилишини назардан тутади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться