Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

2018 йилнинг май ойидан бир қатор давлат хизматларини кўрсатишни соддалаштириш бўйича электрон тизим жорий этилади

2017-07-14 | Технологиялар

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 11 июль куни миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳақидаги қарор имзоланди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамкорлигида 2018 йил 1 майдан давлат хизматлари кўрсатиш жараёнлари, жумладан, биометрик ҳужжатлар бериш, хорижга чиқиш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш ва расмийлаштириш, доимий ва вақтинча прописка олиш, яшаш жойи бўйича ҳисобга олиш, шунингдек, манзилий-маълумотнома олиш жараёнларини соддалаштирувчи электрон тизим ишлаб чиқилади ва жорий этилади.

Шунингдек, икки ой муддатда паспорт тизими масалалари бўйича фуқароларни қабул қилишнинг электрон тартиби йўлга қўйишда туман (шаҳар) миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларини ускуналар ва дастурий маҳсулотлар билан босқичма-босқич таъминлаш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш топширилди.

Қарорга биноан, Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси тизимида Электрон ахборот тизимлари бошқармаси ташкил этилади. Мазкур бошқарманинг асосий вазифаси давлат хизматлари кўрсатиш, жумладан, биометрик ҳужжатлар бериш, хорижга чиқиш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш ва расмийлаштириш, доимий ва вақтинча прописка олиш, яшаш жойи бўйича ҳисобга олиш, шунингдек, манзилий-маълумотнома олиш жараёнларини соддалаштирувчи электрон тизимни жорий қилиш ва ривожлантириш ҳисобланади. Шунингдек, доимий ва вақтинча прописка олиш, яшаш жойи бўйича ҳисобга олиш, Ўзбекистон республикасига кириш, чиқиш, фуқороликни олиш, чиқиш ва йўқотиш, сиёсий бошпана берилиши йўналишларида интеграллашган маълумотлар базаларини шакллантириш ва жорий қилиш, ахборот тизимларининг хавфсиз ва узлуксиз ишлаши ва бошқаларга жавобгар бўлади.

Қарорнинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться