Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жаҳон банкининг минтақавий директори билан учрашув

2017-07-13 | Сиёсат

2017 йилнинг 13 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Лилия Бурунчукни қабул қилди. Л.Бурунчук икки томонлама музокаралар ўтказиш учун нуфузли делегация раҳбари сифатида Тошкент шаҳрига келди.

Лилия Бурунчук шу йилнинг ўзида тўртинчи марта мамлакатимизга ташриф буюрмоқда. Аввалроқ Жаҳон банки делегацияси ижтимоий-иқтисодий вазият билан танишиш мақсадида Оролбўйига ташриф буюрган эди.

ТИВда бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Жаҳон банки гуруҳи ўртасидаги шерикчилик истиқболлари муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг беш устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш доирасидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться