Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон делегацияси ИҲТ ТИВК сессиясида иштирок этди

2017-07-12 | Сиёсат

2017 йилнинг 10-11 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Абиджан шаҳрида (Кот-д`Ивуар Республикаси) бўлиб ўтган 44 сессиясида иштирок этди.

2016-2017 йилларда «Таълим ва маърифат – тинчлик ва бунёдкорлик йўли» шиори остида ўтган Ўзбекистон Республикасининг ИҲТ ТИВКдаги раисилиги якунлари тўғрисидаги ҳисоботдан сўнг раисликни 2017-2018 йилларда Кот д`Ивуар​ Республикасига расман топшириш маросими бўлиб ўтди.

ИҲТга аъзо давлатлар делегациялари ташкилот фаолиятининг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар ҳамда сиёсий, ҳуқуқий, ташкилий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий-гуманитар масалалар бўйича резолюциялар қабул қилдилар.

Ўзбекистоннинг бошқа аъзо давлатлар томонидан қўллаб-қувватланган ташаббусига биноан «Самарқанд шаҳридаги Имом ал-Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг таъсис этиш тўғрисида» ва «Тошкент ислом университети қошида Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилотининг (ISESCO) махсус кафедрасини ташкил этиш тўғрисида» махсус қарорлар қабул қилинди. Шундай қилиб, 2016 йилнинг 18 октябрида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ИҲТ ТИВКнинг 43 сессиясида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев илгари сурган таклифлар ИҲТ ТИВК томонидан яна бир бор тасдқиланди ва қўллаб-қувватланди.

Бош котиб Юсуф бин Аҳмад ал-Усаймин ва ташкилотга аъзо давлатлар делегациялари раҳбарларининг нутқларида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ТИВКнинг 43 сессияси ва умуман 2016-2017 йиллардаги Ўзбекистон раислигининг муваффақиятли натижаларига алоҳида урғу берилди.

Хусусан, Ўзбекистон ташаббуси билан ИҲТ Бош котибиятида қабул қилинган қарорларни амалга оширишга хизмат қилувчи Ёшлар билан ишлаш бўйича бўлим ташкил этилди.

Кот-д`Ивуар Республикаси Президенти Алласан Драмане Уаттаранинг сессиядаги сўзлаган нутқида Кот-д`Ивуар раислигининг шиори сифатида «Ёшлик, тинчлик ва бирдамлик дунёсида тараққиёт» илгари сурилди. Ушбу шиор Ўзбекистон раислиги давридаги ташаббусларнинг мантиқий давоми ҳисобланади.

44 сессия давомида ИҲТ Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссияси янги аъзоларининг сайлови бўлиб ўтди. Бизнинг мамлактимиздан Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази директори, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси Акмал Саидов 3 йил муддатга комиссия аъзолигига сайланди.

Кот-д`Иуварга ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси делегацияси ИҲТ Бош котиби Юсуф бин Аҳмад ал-Усаймин, Бирлашган Араб Амирликлари Иқлим ўзгариши ва атроф-муҳит бўйича вазири Сани бин Аҳмад ал-Зеюди, Покистон Ислом Республикаси Бош вазири маслаҳатчиси Сартаж Азиз, Индонезия Ташқи ишлар вазири Ретно Лестари Приансари Марсуди, ISESCOнинг Ташқи алоқалар ва ҳамкорлик бўйича директори Аҳмад Улд Баҳ билан учрашув ва икки томонлама музокаралар ўтказди.

Учрашувларда турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться