Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туркманистон Ташқи ишлар вазири билан учрашув

2017-07-12 | Сиёсат

2017 йилнинг 11 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан учрашди. Р.Мередов Тошкент шаҳрига ташриф билан келди.

Мулоқот давомида ташқи сиёсат идораларининг раҳбарлари турли соҳаларда икки томонлама алоқаларни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар ҳамда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги ҳамкорлик суръатларини янада ошириш нуқтайи назаридан 2017 йилнинг биринчи ярим йиллиги жуда мазмунли ва самарали бўлганини мамнуният билан таъкидладилар.

Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедовнинг жорий йилнинг март ва май ойларидаги учрашувлари ҳамда тегишли вазирликлар ва хўжалик субъектлари раҳбарлари ўртасидаги интенсив алоқалар Ўзбекистон-Туркманистон муносабатларига кучли туртки бергани қайд этилди.

Таъкидланганидек, икки томон ҳам олий даражада эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида аҳамият берадилар ва ҳар бир битим ёки шартноманинг бажарилиш жараёнини том маънода назорат қиладилар.

Учрашувда халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Музокараларда Туркманистон Элчиси Шири Шириев иштирок этди.

Анвар Илясов олган сурат

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться