Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Демократия кўзгуси

2015-03-18 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказида "Президент сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича миллий ва хорижий тажриба" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан ташкил этилган тадбирда Марказий сайлов комиссияси аъзолари, сайлов ҳуқуқи соҳаси олим ва мутахассислари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Давра суҳбатида Ўзбекистонда демократик ўзгаришларнинг муҳим шарти сифатида сайлов тизимини модернизация қилиш, сайловларни ўтказишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган жараёнлар ҳақида сўз юритилди. Иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастури қандай бажарилаётганлиги билан ҳам таништирилди.

Истиқлол йилларида инсон манфаатларини тўлиқ таъминлаш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бош мақсадига айланди. Сайлов бўйича умумэътироф этилган халқаро принципларга мос самарали қонунчилик ҳамда меъёрий-ҳуқуқий база яратилди. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси бошчилигида сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишни таъминлайдиган мустақил тизим фаолият юритмоқда. Фуқаролар ва сиёсий партияларнинг сайлов жараёнида фаол ҳамда эркин иштирок этиши, ўз сайлов ҳуқуқларини тўлиқ амалга ошириши учун зарур ташкилий-ҳуқуқий шароит, моддий-техник база яратилган.

Тадбир иштирокчилари сайлов институти фуқаролар сиёсий ҳуқуқлари тизимида муҳим ўрин тутишини таъкидлади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида фуқароларнинг давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш, овоз бериш ҳуқуқларига эга экани, ўз хоҳиш-иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги кафолатланган. Сайловлар умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади.

Ўзбекистонда Президент сайловига халқаро тамойилларга тўла мувофиқ ҳолда, юксак демократик даражада тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун барча ҳуқуқий шароитлар яратилгани қайд этилди.

Манба: ЎзА

Поделиться