Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қозоғистон Элчиси билан учрашув

2017-07-10 | Сиёсат

2017 йилнинг 10 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Қозоғистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ерик Утембаев билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасида «Оқ олтин – Селинний» ва «Малик – Сирдарё» ўтказиш пунктларининг расмий очилиш маросимини ўтказишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди. Ушбу пунктлар М-39 йўлининг Қозоғистон ҳудудидаги қисмидан фойдаланишга имкон беради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 22-23 март кунлари Қозоғистонга амалга оширган давлат ташрифига тайёргарлик кўриш доирасида дипломатик каналлар орқали Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасидан ўтказиш пунктлари тўғрисидаги Битимга 2006 йил 4 сентябрда имзоланган Баённомага ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги тегишли Баённома имзоланган эди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться