Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ишчи гуруҳларнинг Ашхабод шаҳридаги учрашувига доир

2017-07-08 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов таклифига биноан 2017 йил 6-7 март кунлари Туркманистонга амалга оширган давлат ташрифи доирасида икки давлат раҳбарлари томонидан эришилган келишувларга асосланган Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини ҳуқуқий расмийлаштириш масалалари бўйича музокаралар давом эттирилмоқда.

2017 йил 2-7 июль кунлари Ашхабод шаҳрида дўстона ва ҳамжиҳатлик руҳида Ўзбекистон-Туркманистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон-Туркманистон Ҳукуматлараро қўшма комиссия ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув якунларига кўра Баёнот имзоланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться