Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

МОМEМ вакили билан учрашув

2017-07-08 | Сиёсат

2017 йилнинг 7 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Марказий Осиё Минтақавий экологик маркази (МОМEМ) ижрочи директори Искандар Абдуллаевни қабул қилди.

МОМEМ 1998 йилда Даниянинг Орхус шаҳрида бўлиб ўтган Табиатни муҳофаза қилиш вазирларининг тўртинчи умумевропа конференцияси қарорига мувофиқ ташкил этилган.

Қирғизистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Тожикистон Республикаси, Туркманистон, Ўзбекистон Республикаси, БМТнинг Тараққиёт дастури ва Европа Комиссияси МОМEМнинг таъсисчилари ҳисобланади.

ТИВда бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон ва МОМEМ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Алоҳида таъкидландики, 2017 йилнинг июнь ойида Ашхобод шаҳрида Биринчи Марказий Осиё экологик форумининг муваффақиятли ўтказилиши минтақамиздаги атроф-муҳит муҳофазаси масалалари билан шуғулланадиган давлат ва ноҳукумат ташкилотлари вакиллари ўртасидаги мулоқотга янгича тус берди.

Вазир МОМEМ вакилларини жорий йилнинг кузида Самарқандда БМТ раҳбарлигида бўлиб ўтадиган Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш бўйича халқаро конференцияда иштирок этишга таклиф қилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться