Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Франция Элчиси билан учрашув
2017-07-08 | Сиёсат
2017 йилнинг 7 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Франция Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Виолен Биет де Вилморни қабул қилди.
Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, молиявий-техник, сайёҳлик, маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, француз инвестицияларини ва илғор технологияларини Ўзбекистон иқтисодиётининг қатор соҳаларига жалб қилиниши бажарилган ишларнинг муҳим натижаларидан бири бўлди. Хусусан, 2017 йил 16 майда «Ўзавтосаноат» АК ва «Peugeot Citroёn» гуруҳи ўртасида «Жиззах» эркин иқтисодий ҳудудида енгил тижорат автомобильларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил қилиш тўғрисида битим имзоланди. 6 июльда эса автомобиль заводи пойдеворининг тамал тошини қўйишга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида бўлажак Ўзбекистон-Франция учрашувлари жадвали ва кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги