Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ТИВдаги мажлисга доир

2017-07-07 | Сиёсат

2017 йилнинг 6 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ватандошлар билан бўлиб ўтган Тўғридан-тўғри мулоқот якунларига бағишланган ишчи йиғилиш ўтказди.

Қарийб 3 соат мобайнида «Ўзбекистон» ва «My5» телеканаллари орқали тўғридан-тўғри эфирда Ўзбекистон фуқаролари ҳаётининг турли жабҳаларига доир, жумладан халқаро сиёсатнинг долзарб мавзуларига оид 39 саволга жавоб берилди.

ТИВда бўлиб ўтган мажлисда Тўғридан-тўғри мулоқот манзилларига келиб тушган барча мурожаатларни бошқа ҳукумат органлари билан ҳамкорликда дарҳол кўриб чиқиш бўйича аниқ топшириқлар берилди. Ҳеч бир хат, ҳеч бир савол эътиборсиз қолмаслиги зарурлиги таъкидланди. Шу билан бирга унутмаслик керакки, айрим муаммоларни ҳал қилиш учун тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш талаб этилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться