Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Япония Элчиси билан учрашув
2017-07-07 | Сиёсат
2017 йилнинг 5 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Япониянинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Нобуаки Ито билан учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида молия ва иқтисод соҳаларида аввал эришилган келишувларни ҳаётга тадбиқ қилишнинг ҳамда Ўзбекистон ва Япония ҳудудлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Элчи июнь ойи охирида етакчи япон ОАВларининг Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи якунлари тўғрисида маълумот берди.
Учрашувда Ўзбекистон-Япония кун тартибининг бошқа масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги