Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон-Қирғизистон вазирликлараро маслаҳатлашувларига доир
2017-07-07 | Сиёсат
2017 йилнинг 4-6 июль кунлари Бишкек шаҳрида икки томонлама алоқаларнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини инвентаризация қилиш ва такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон-Қирғизистон вазирликлараро маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди.
Қирғизистон делегациясига ТИВ Халқаро-ҳуқуқий департаменти директори Эрин Айдит бошчилик қилди.
Мулоқот давомида амалдаги икки томонлама ҳужжатлар рўйхати солиштирилди, кўриб чиқилаётган битим лойиҳалари муҳокама қилинди ҳамда ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини ривожлантириш ва кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Учрашувда ташқи сиёсат идоралари ҳуқуқий хизматларининг фаолияти ҳамда Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг халқаро шартномаларни тузиш ва бажаришга доир қонунчилик актларидаги ўзгаришлар ҳақидаги маълумотлар юзасидан фикр алмашилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги