Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Эртага-Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг ватандошлар билан тўғридан-тўғри мулоқоти

2017-07-04 | Сиёсат

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг ватандошлар билан тўғридан-тўғри мулоқотига қадар бир кун қолди. Кўплаб келаётган саволлар муносабати билан шуни маълум қиламиз:

1. Тўғридан-тўғри мулоқотда Ўзбекистоннинг хориждаги барча муассасалари ва яқинда очилган Ташқи ишлар вазирлигининг минтақавий ваколатхоналари раҳбарлари видеоконференция шаклида иштирок этишади. Тадбир Халқаро пресс-клуб майдончасида бўлиб ўтади.

2. «Ўзбекистон» ва «My5» телеканаллари жонли трансляция олиб боришади.

3. Тўғридан-тўғри мулоқотга мурожаатларнинг муаллифлари, экспертлар ҳамда миллий ва хорижий ОАВ вакиллари таклиф этилади.

4. Саволларни танлаб олишда кўпчилик ватандошларимизни безовта қилаётган мурожаатларга, жумладан «ўткир» мурожаатларга устуворлик берилади.

ТИВ манзилларига келиб тушаётган саволлар телеэкраннинг «югурик сатри»га жойлаштириб борилади.

5. Барча хоҳловчилар, аввалгидек, ўзларини қизиқтирган саволларни Вазирнинг виртуал қабулхонаси, шунингдек, muloqot@tiv.uz расмий электрон манзили, ТИВнинг “Facebook”даги расмий саҳифаси ва “Telegram”даги канали орқали беришлари мумкин. Мурожаатлар тўғридан-тўғри мулоқот якунига қадар қабул қилинади.

Шуни ҳам маълум қиламизки, барча мурожаатларга жавоб қайтарилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться