Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ТИВда учрашув
2017-07-03 | Сиёсат
2017 йилнинг 3 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга ташриф буюрган Россия Федерацияси Жамоатчилик палатаси аъзоси, «Рус гуманитар миссияси» ташкилоти бош директори Евгений Примаковни қабул қилди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Россия муносабатларининг баъзи масалалари маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш нуқтайи назаридан муҳокама қилинди.
Евгений Примаков ўзининг Ўзбекистонга ташрифи дастури тўғрисида сўзлаб берди. Дастурга кўра Савдо-саноат палатаси, Амир Темур Халқаро жамғармаси, «Ўзбекистон-Россия» дўстлик жамиятида учрашувлар ўтказиш ҳамда қатор объектларда бўлиш режалаштирилган.
Учрашувда халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Анвар Илёсов олган сурат
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги