Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Газни қайта ишлаш ва етказиб беришнинг замонавий усуллари

2017-07-03 | Иқтисодиёт

Пойтахтимизда «Газни қайта ишлаш ва етказиб беришнинг замонавий усуллари» мавзуида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси томонидан ташкил этилган тадбирда мамлакатимиз нефть қазиб олиш ва қайта ишлаш корхоналари ходимлари, хорижий инвесторлар, олимлар, мутахассислар, вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этди.

«ЎзЛИТИнефтгаз» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ўринбосари Р.Шафиев ва бошқалар 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси миллий иқтисодиётда таркибий ўзгартиришларни амалга оширишни давом эттириш, нефть-газ саноатини модернизациялаш ва диверсификациялаш, экспортга йўналтирилган юқори қўшилган қийматли ярим тайёр ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришда муҳим дастуриламал бўлаётганини таъкидлади. 

Мамлакатимиз газ қазиб чиқариш бўйича дунёдаги йигирмата етакчи давлатлар қаторига киради. Туркманистон-Ўзбекистон-Қозоғистон-Хитой газ қувури табиий газ экспорти ва транзитида муҳим роль ўйнаётган бўлса, “Шўртангазкимё” мажмуаси, Сурғил кони негизида барпо этилган Устюрт газ-кимё мажмуаси сифатли товар газ ишлаб чиқаришни ошириш, газ таркибидан муҳим компонентлар ажратиб олинишини кўпайтириш, уларнинг асосида юқори рентабелли, экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини ташкил қилиш имконини бермоқда. 

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 28 сентябрдаги «2016-2020 йилларда углеводород хомашёсини чуқур қайта ишлаш негизида экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, 2020 йилгача тармоқда 30 миллиард 4 миллион долларга тенг 78 лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутилган. Бугунги кунда Бухоро вилоятида «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси билан Россиянинг «Лукойл» компанияси ҳамкорлигида Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси қурилиш ишлари олиб борилмоқда. 

– Ўзбекистон табиий газ қазиб олиш ва қайта ишлаш борасида улкан салоҳиятга эга, – дейди «Лукойл Ўзбекистон Операйтинг Компани» корхонаси бўлим бошлиғи Артём Аҳмедов. – Мазкур анжуман соҳадаги ютуқлар, анъана ва йўналишлар билан танишиш имконини берди. Шу билан бирга, нефть-газ саноатини ривожлантириш ҳамда соҳада халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. 

Тадбирда Ўзбекистон нефть-газ саноатининг сармоявий салоҳияти, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, қўлга киритилаётган ютуқлар, янги имкониятлар, углеводород базаларини кенгайтириш, халқаро ҳамкорликда ҳаётга изчил татбиқ этилаётган қўшма лойиҳалар, энергия самарадорлигини оширишга доир масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди, маърузалар тингланди.

 

Беҳзод Бозоров, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться