Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Келажак технологиялари

2017-06-30 | Технологиялар

Пойтахтимизда ахборот-коммуникация технологиялари тармоғи учун инновацион ечим ва технологияларга бағишлаб ўтказилаётган техник семинарларда мобиль алоқа ва интернет, тармоқ, сервер ва IP-технологиялар бўйича энг сўнгги янгиликлар намойиш этилмоқда. 

Ушбу тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси, “Uzinfocom” компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш маркази, Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази ходимлари, таянч станциялар, сервер ускуналари ва мобиль телефонлар ишлаб чиқарувчилар, мобиль операторлар, олим ва мутахассислар иштирок этмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари И.Жўраев, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ректори Т.Тешабоев ва бошқалар замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг жорий этилаётгани мамлакатимиз иқтисодиётининг барча тармоқларини ривожлантиришга хизмат қилаётганини таъкидлади. Ўзбекистонда яратилган кўптармоқли ахборот инфратузилмаси саноатнинг юқори технологияли тармоқларини жадал ривожлантириш ва илғор техник ечимларни жорий қилиш имконини бераётир. Бу борада LTE стандартидаги технологиялар бўйича юқори тезликда ишлайдиган сифатли мобиль алоқа ва маълумотлар узатиш имкониятларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Бугунги кунда мамлакатимизда бешта мобиль оператор рўйхатга олинган бўлиб, бу улар ўртасидаги рақобатнинг кучайиши ва операторлар кўрсатаётган хизматлар нархининг арзонлашуви имконини бераётир. 21 миллиондан ортиқ киши мазкур мобиль операторлари мижози бўлиб, уларнинг аксарияти интеренет фойдаланувчиларидир. Биргина жорий йилда мамлакатимиз мобиль операторлари юртимизнинг турли ҳудудларида LTE стандарти бўйича ишлайдиган 450 дан ортиқ таянч мобиль станцияси қуришни режалаштирган. Аҳолини юқори тезликда ишлайдиган интернет билан қамраб олишни янада кенгайтириш, янги оптик толали линияларни ўтказиш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 

Ўтказилаётган техник семинарлардан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистонда мобиль алоқа ва интернет соҳасидаги илғор ахборот технологияларини жорий қилиш, глобал АКТ саноатини ривожлантириш йўналишларини белгилайдиган янги стратегия ва техник ечимларни тақдим этишдир. 

Семинарларда 5G стандарти бўйича ишлайдиган маълумотлар узатиш, таянч станциялар ва янги ускуналарни интеграциялаш истиқболлари муҳокама қилинди. Шунингдек, тадбирлар доирасида юқори тезликда ишлайдиган кенг полосали сервис технологиялари, 2020 маълумот узатиш транспорт тармоғи, “IPTV” интернет протоколи телевидениеси, буюмлар интернети, М2М, биллинг тизимлари, “Bigvideo” технологияларига бағишланган қатор маърузалар ҳам тақдим этилади. 

Техник семинарлар Ўзбекистон иқтисодиётига тармоқ, IP ва мобиль технологиялар соҳасига оид инновацион ечимларни жорий қилиш, саноатнинг юқори технологияли янги тармоқларини ташкил этишга хизмат қилади.

 

Роман Бондарчук, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться