Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Интеллектуал мулк тараққиётимиз гарови

2017-06-30 | Жамият

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан «Интеллектуал мулк агентлигининг фаолияти ва соҳадаги ривожланиш тенденциялари» мавзуида матбуот анжумани ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директори А.Файзуллаев ва бошқалар мамлакатимиз тараққиётида интеллектуал мулк муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. Интеллектуал мулк соҳасининг мустаҳкам қонунчилик асослари яратилган. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 20 октябрдаги "Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқди. 

Агентликнинг интеллектуал мулк объектларини халқаро норма ва стандартларга мувофиқ ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилди, ваколатлари кенгайтирилди. Замонавий интерфаол давлат хизматлари жорий этилмоқда. 

Мазкур агентликдан олинган маълумотга кўра, жорий йилнинг ўтган даврида тўрт мингдан ортиқ интеллектуал мулк объектига талабномалар бўйича давлат экспертизаси ўтказилган. Икки мингга яқин интеллектуал мулк объекти давлат рўйхатига олинган. Ундан ихтиролар, фойдали моделлар, саноат маҳсулотлари намуналари, товар белгилари, селекция ютуқлари, дастурий маҳсулотлар кенг ўрин олган. 

Интеллектуал мулк объектларидан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олиш мақсадида ваколатли давлат органлари билан ҳамкорликда мониторинглар ўтказилмоқда. Аниқланган қонунбузилиш ҳолатларига оид маълумотлар чора кўриш учун тегишли идораларга юборилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасига контрафакт аудиовизуал маҳсулотлар, фонограмма ва ЭҲМ дастурлари бўйича эксперт хулосалари берилаётир. 

Қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида агентлик тегишли ташкилотлар билан тузилган ишчи гуруҳлари ҳамкорлигида аҳоли гавжум жойлар, бозорлар, савдо комплекслари ва шохобчаларда контрафакт фонограмма ва аудиовизуал маҳсулотлар савдоси амалга оширилишининг олдини олиш бўйича мониторинг олиб бормоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида 394 қонунбузилиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасига ўн икки мингга яқин аудиовизуал маҳсулот, фонограмма ва ЭҲМ учун яратилган дастурлар бўйича эксперт хулосалари берилди. Ушбу ҳолатларга оид маълумотлар қонуний чора кўрилиши учун тегишли ташкилотларга юборилган. 

Матбуот анжуманида Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятининг бошқа йўналишлари бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳам ахборот берилди.

 

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться