Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Замонавий техникалар кўргазмаси

2015-03-17 | Иқтисодиёт

Навоийда "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" акциядорлик лизинг компанияси томонидан қишлоқ хўжалиги техникалари кўргазмаси ўтказилди. Навоий ва Бухоро вилоятлари фермерлари иштирок этган тадбирда мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган 44 русумдаги энг замонавий техника ва агрегатлар намойиш этилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда қишлоқ хўжалиги соҳасини янада ислоҳ қилиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, замонавий техникалардан кенг ва самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

– Бундай кўргазмалар фермерлар учун катта имконият яратади, – дейди "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси Навоий вилояти филиали мутахассиси Умар Қурбонов. – Тадбирда вилоят фермерлари томонидан 77 дона техника ва агрегат харид қилиш бўйича 4,5 миллиард сўмлик шартнома имзоланди. Бухоролик фермерлар ҳам бу борада қатор келишувларга эришдилар.

Дарҳақиқат, 2014 йили Навоий вилояти фермерларининг оғирини енгил қилиш мақсадида компания томонидан 133 дона замонавий техника лизинг асосида етказиб берилди. Жорий йилда бу кўрсаткич 255 га етиши кутилмоқда.

– Кўргазмада хўжалигимиз учун зарур тежамкор ҳайдов тракторини харид қилдик, – дейди Хатирчи туманидаги "Ғофуржон Абдухолиқов" фермер хўжалиги раҳбари Бобошер Холиқов. – Эллик гектар еримиз бор. Пахта ва ғалладан йилига ўртача 40 центнердан ҳосил оламиз. Янги техника ҳосилдорликни янада ошириш имконини беради.

Кўргазмада Навоий вилояти ҳокими Э.Турдимов сўзга чиқди.

Манба: ЎзА

Поделиться