Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сабина ва Нигина халқаро турнир ғолиби

2017-06-28 | Спорт

Фарғона шаҳрида Халқаро теннис федерацияси томонидан хотин-қизлар ўртасида ўтказилган турнирда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Сабина Шарипова ҳамда Нигина Абдураимова шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой эгаллади.

Мусобақанинг яккалик баҳсларида Сабина Шарипова финал учрашувида россиялик Елена Рибакинани 6:4, 7:6 ҳисобида мағлубиятга учратди ва бош совринни қўлга киритди. 

Турнирнинг жуфтлик баҳсларида Нигина Абдураимова россиялик Анастасия Фролова билан бирга финалда Сабина Шарипова ҳамда россиялик Ксения Ликинага қарши кортга тушди. Кескин ва муросасиз тарзда ўтган ўйинда Нигина ва Анастасия жуфтлиги 7:6, 7:5 ҳисобида зафар қучди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться