Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жаҳонгир жаҳон кубогида иштирок этади

2017-06-28 | Спорт

Пойтахтимизда шахмат бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон кубоги ва хотин-қизлар ўртасидаги жаҳон биринчилигида иштирок этишга йўлланма берувчи Марказий Осиё мамлакатларининг минтақавий саралаш мусобақаси якунланди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, мамлакатимиз шахмат федерацияси ва Халқаро шахмат федерацияси томонидан ўтказилган мусобақада Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Афғонистондан элликка яқин шахматчи ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб борди. 

Мусобақанинг эркаклар ўртасидаги баҳсларида Жаҳонгир Воҳидов шоҳсупанинг биринчи поғонасидан жой эгаллади ва жорий йилнинг сентябрь ойида Тбилиси шаҳрида бўлиб ўтадиган жаҳон кубоги мусобақасининг финал босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться