Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

"Сени куйлаймиз, замондош!" IV республика театрлари кўрик-фестивали бошланди

2017-06-28 | Маданият

Ёшлар тарбияси, уларнинг дунёқараши, фуқаролик позицияси Ватан келажаги, унинг истиқболи билан чамбарчас боғлиқ. Шу маънода улғайиб келаётган авлод тарбиясида масъулият ва бурчни астойдил ҳис этиш ҳар биримиздан ҳушёрлик ва огоҳликни талаб этади.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан ўтказилаётган "Сени куйлаймиз, замондош!" IV республика театрларининг кўрик-фестивалига тақдим этилган асарларнинг бош ғоясини ана шундай долзарб мавзу ташкил этади. 

Ўзбек Миллий академик драма театрида фестивалнинг очилиш маросими бўлди. Ўзбекистон Республикаси маданият вазири М.Муродов Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ёш авлод тарбиясини тўғри йўлга қўйиш, миллий санъатимиз ва маданиятимиз равнақи масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. 

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида театр ва томоша масканларини, маданий-маърифий ташкилотлар ва музейлар фаолиятини ривожлантириш билан бирга Ватанга содиқ, қатъий ҳаётий нуқтаи назарга эга ёшларни тарбиялаш, уларнинг ижтимоий масъулиятини ошириш муҳим вазифалардан бири сифатида белгиланган. 

Президентимизнинг 2017 йил 31 майдаги "Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори мазкур соҳа равнақига доир янги истиқболларни белгилаб берди. 

Анъанавий ўтказиб келинаётган "Сени куйлаймиз, замондош!" ижодий кўрик-фестивали Ватан равнақи, юрт тинчлиги ва осойишталиги йўлида фидокорона меҳнат қилаётган замондошларимиз образини саҳна асарлари орқали талқин этишда алоҳида аҳамият касб этмоқда. Мазкур лойиҳа ҳудудий театр жамоаларининг репертуарлари билан томошабинларни кенгроқ таништириш, ижодий жамоаларнинг ўзаро фикр ва тажриба алмашиши учун имкон яратишда ўзига хос мулоқот майдони вазифасини ўтамоқда. 

Кўрик-фестиваль Ўзбек Миллий академик драма театрининг "Имон" спектакли билан бошланди.

 

Назокат Усмонова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться