Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сурхондарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов оммавий ахборот воситалари ходимлари билан учрашди.

2017-06-27 | Жамият

Учрашувда вилоятдаги барча оммавий ахборот воситалари раҳбар ва ходимлари, Республика ОАВларининг вилоятдаги мухбирлари иштирок этди.
 

Вилоят ҳокими оммавий ахборот воситалари фаолияти юзасидан фикр юритар экан, бугунги тезкор ва шиддатли замон талабига мослашиш, ривожланиш ва тараққиётдан ортда қолмаслик учун соҳа вакиллари ўзларининг зиммасидаги масъулиятни сидқидилдан амалга оширишлари, халқимизга ишончли ва холис ахборот тарқатиш борасидаги ишларни жонлантириш лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Бу борада кадрлар малакаси ва салоҳиятини ошириш, таҳририятга тажрибали кадрларни жалб этиш, интернет журналистикаси имкониятларидан самарали фойдаланиш, вилоятдаги барча оммавий ахборот воситаларининг веб-сайтларини ташкил этиш бўйича аниқ таклифлар билдирилди.

Шунингдек, учрашувда ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоят ҳокимининг ташаббуси билан ёш журналистлар танловини ўтказиш бўйича келишиб олдилар.

Тадбир давомида вилоят ҳокимлиги оммавий ахборот воситалари ходимларини вилоят ҳаётига оид зарурий маълумотлар билан таъминлаш масаласида мунтазам Матбуот анжуманлари ўтказиб бориш ҳамда бу масалада вилоят ҳокимлигининг Ахборот-таҳлил гуруҳи ва соҳалар бўйича котибиятлари масъул эканлиги белгилаб қўйилди.

Вилоят ҳокими Термиз шаҳридаги «Матбуот уйи» биносини капитал таъмирлаш ишлари бошланганини, бу ерда журналистлар барча қулай шароитлар яратилиши, келгусида ушбу бинода Матбуот анжуманлари ўтказиш учун барча имкониятлар муҳайё этилишини айтиб ўтди.

Журналистлардан Ч.Алимов, И.Шомиров, Н.Рахматуллаева, Э.Гўрўғлиев, Н.Тўраев ва бошқалар сўзга чиқиб, воҳамизда бўлаётган барча соҳалардаги ислоҳотлар жараёнида журналистларимиз янада фаоллик, янгича куч-ғайрат билан ўз фаолиятларини давом эттириш бўйича фикр ва мулоҳазалар бирдиришди.

Манба: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Поделиться