Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жиззах вилояти ҳокимининг янги ўринбосарлари тайинланди

2017-06-27 | Жамият

Жорий йилнинг 24 июнь куни Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг сессияси бўлиб ўтди. Йиғилишда ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Унга кўра Жиззах вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари ҳамда вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимларига номзодлар тайинланди.

Жиззах вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб «Жиззах» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси” давлат унитар корхонаси директори лавозимида фаолият юритиб келаётган Абдуллоев Алижон Кахрамонович тайинланган бўлса, шу вақтгача вакант бўлиб турган вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида эндиликда Тўхтамишев Ботир Қўнишевич фаолият юритадиган бўлди.

2016 йилнинг декабрь ойидан Жиззах вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган Мустафоев Улуғбек Мавлонович жорий йилнинг 13 июнь куни «Ўзбекенерго» АЖ раиси лавозимига тайинланган эди.

Жиззах вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича янги биринчи ўринбосари Абдуллоев Алижон Кахрамонович 1974 йилда Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида таваллуд топган. Маълумоти олий. Тошкент давлат университетини тамомлаган. Иқтисод фанлари номзоди. Рус, инглиз ва немис тилларини мукаммал ўзлаштирган.

Вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Тўхтамишев Ботир Қўнишевич 1972 йил Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида туғилган. 1994 йил Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тамомлаган. Техника фанлари номзоди. Мазкур лавозимга қадар Андижон қишлоқ хўжалиги институти ўқув ишлари бўйича проректори вазифасида фаолият юритган.

Манба: Жиззах вилояти ҳокимлиги

Поделиться