Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Нидерландия Элчиси ишонч ёрлиқларини топширди

2017-06-27 | Сиёсат

2017 йилнинг 26 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Нидерландия Қироллигининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Регина Вероника Мария Жонс-Босни қабул қилди.

Элчи ишонч ёрлиқларини топширди. Вазир Элчини мамлакатимизда дипломатик миссиясини бошлагани билан табриклади ҳамда юқори ва масъулиятли лавозимда омад тилади.

Суҳбат давомида Ўзбекистон-Нидерландия алоқаларини янада ривожлантириш истиқболлари ҳамда айрим халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон ва Нидерландия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан сўнг 25 йил давомида эришилган юқори даражадаги ҳамкорлик ижобий баҳоланди. Шунингдек, алоқаларни барча соҳаларда кенгайтириш, хусусан 2017 2021-йилларда мамлакатимизни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш доирасида муносабатларни ривожланритиш учун томонлар улкан салоҳиятга эгалиги таъкидланди.

Музокаралар чоғида сиёсий соҳада ҳамкорликни чуқурлаштириш, икки давлат ишбилармон доиралари, туризм бизнеси, илм-фан, таълим, маданият ва санъат вакиллари ўртасида тўғридан-тўғри ва ўзаро манфаатли алоқаларни фаоллаштиришдан томонлар манфаатдор эканлиги қайд этилди.

Учрашувда икки томон кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться