Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Президенти Хитой Раисига ҳамдардлик билдирди
2017-06-27 | Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзинпинга Синчуан провинциясидаги кўчки натижасида кўплаб инсонлар ҳалок бўлиши муносабати билан мактуб йўллади.
«Сизга ва бутун Хитой халқига мазкур ҳодиса сабабли самимий таъзия билдираман, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатланганларга ҳамдардлик ва далда сўзларимни етказишингизни сўрайман», - дейилади давлатимиз раҳбари мактубида.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги