Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ҳамдардлик
2017-06-24 | Сиёсат
Покистон Ислом Республикаси Президенти
Мамнун Ҳусайн
Жаноби Олийларига
Жаноби Олийлари!
Покистоннинг Парачинар, Кветта ва Карачи шаҳарларида юз берган мудҳиш террорчилик хуружлари оқибатида кўплаб бегуноҳ инсонларнинг қурбон бўлгани ва оғир жароҳат олгани тўғрисидаги хабар бизни қаттиқ қайғуга солди.
Мазкур жирканч ҳодисаларнинг бутун ислом уммати учун муқаддас бўлган Рамазон ойида ва муборак Ийд-ал-Фитр айёми арафасида содир этилгани барчамизни ташвишга солади ва Ўзбекистон бундай ёвуз ҳатти-ҳаракатларни кескин қоралайди.
Ушбу мусибатли дамларда Сиз Жаноби Олийлари ва биродар Покистон халқига чуқур таъзия изҳор этиб, ҳалок бўлганлар ҳамда жароҳат олганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик туйғуларимизни етказиб қўйишингизни сўраймиз.
Қайғу ила,
Манба: ЎзА