Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Корея Республикаси элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
2017-06-23 | Технологиялар
22 июнь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Корея Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Квон Ён У билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистонда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини ривожлантириш масаласида, ҳамкорликда олиб борилаётган лойиҳалар ҳолати ва истиқболлари тўғрисида фикр алмашилди. Томонлар, АКТ соҳасида таълимни ривожлантириш бўйича ҳамкорликни янада кучайтириш лозимлигини алоҳида таъкидладилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги