Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ҳиндистон Элчиси билан учрашув
2017-06-23 | Сиёсат
2017 йилнинг 23 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ҳиндистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Винод Кумар билан учрашув бўлиб ўтди.
Суҳбат чоғида 2017 йил 9 июнь куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди учрашувида эришилган келишувларга оид долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Учрашувда турли даражалардаги бўлажак Ўзбекистон-Ҳиндистон учрашувларининг жадвали ва кун тартиби ҳам кўриб чиқилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги