Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Hansa Telecom» делегацияси билан учрашув

2017-06-22 | Технологиялар

20 июнь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида «Hansa Telecom» (Латвия) делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистонда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини ривожлантириш истиқболлари тўғрисида фикр алмашилди. Ҳусусан, «Hansa Telecom» компанияси истиқболли ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон мобил алоқа абонентлари рақамларини операторлараро кўчириш хизматини (MNP – mobile number portability) йўлга қўйиш бўйича лойиҳани амалга оширишни таклиф қилди.

Меҳмонларнинг фикрича, ушбу лойиҳа мобил алоқа операторлари ўртасида рақобатни кучайтириб, абонентларга ўзларининг рақамларини сақлаб қолган ҳолда бошқа оператор хизматларига ўтиш имконини яратади.

Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни давом эттиришга хайрихоҳлик билдириб, ушбу лойиҳани ҳар томонлама кўриб чиқишга келишиб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться