Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Юрт тинчлиги, Ватан равнақи – олий неъмат

2017-06-22 | Маданият

Самарқанд вилояти шаҳар ва қишлоқларида “Ўзбекистон – умумий уйимиз” шиори остида дўстлик ва маданият фестивали бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирлар дастлаб туманларда ўтказилиб, давлат ва жамоат ташкилотлари, миллий маданий марказлар вакиллари, адабиёт ва санъат намоёндалари Президентимиз раҳнамолигида миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик муҳитини янада мустаҳкамлаш, кўп миллатли халқимизнинг аҳил оила сингари ҳаёт кечириб, миллий анъана ва қадриятларини асраб-авайлаши, ривожлантириши учун яратилган кенг имкониятлар ҳақида сўз юритди. Юртимиздаги турли миллат ва элатлар ҳаёти, турмуш тарзи акс этган фотосуратлар кўргазмаси, бадиий дастурлар намойиш этилди. 

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган “Юрт тинчлиги, Ватан равнақи – олий неъмат” мавзусидаги илмий-амалий семинарда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси вакили С.Миронов, Республика “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси раиси И.Латипов ва бошқалар юртимизда ижтимоий барқарорлик ва тинчлик-осойишталикни асраб-авайлаш, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлашга давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. 

Бугун Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари турли соҳа ва тармоқларда фидокорона меҳнат қилмоқда. 138 миллий маданий марказ фаолият кўрсатмоқда. Улар ўз миллати тили, тарихи, маданияти, анъана ва қадриятларини асраб-авайлаб, ривожлантириб, турли байрам ва миллий маросимларини барча миллатлар вакиллари билан биргаликда нишонламоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 19 майдаги “Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бу борадаги ишларни янги босқичда давом эттиришда муҳим дастуриламал бўлаётир. 

– Xалқларимиз ўртасидаги ҳамжиҳатлик, аҳиллик ва дўстлик ришталари неча минг йиллик тарихга эга, – дейди Республика тожик миллий маданий маркази раиси Шарофат Эрматова. – Бизнинг нафақат ташқи кўринишимиз, балки динимиз бир, дилимиз яқин, урф-одат ва анъаналаримиз ўхшаш. Давлатимиз томонидан урф-одат ва расм-русумларимизни тўлиқ адо этишга барча шароит яратилган. Мамлакат миқёсида ўтадиган тадбирларда фаол иштирок этамиз. Мазкур фестивалнинг кўтаринки кайфиятда ўтишида бадиий жамоаларимизнинг ҳам хизмати катта бўлди. Улар ижросидаги Ватан, тинчлик, мустақиллик ва дўстликни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар иштирокчиларида катта таассурот қолдирди. 

“Инсон манфаатлари – улуғ қадрият” номли кўргазмада юртимизда яшовчи турли миллат вакиллари ижодига мансуб мўйқалам асарлари ва фотосуратлар, шунингдек, турли халқларнинг миллий либослари, ҳунармандлик ва бошқа халқ амалий санъати намуналари намойиш этилди. Вилоятдаги миллий маданий марказлар қошидаги фольклор жамоаларининг чиқишлари барчага ўзгача завқ бағишлади. 

Фестиваль тадбирлари таниқли санъаткорлар ва миллий маданий марказлар бадиий жамоалари иштирокидаги гала-концерт билан якунланди. 

Тадбирда Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Т.Жўраев сўзга чиқди.

 

Ғолиб Ҳасанов, Алишер Исроилов (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться