Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Наманганлик ёш қутқарувчилар ғолиб

2017-06-22 | Жамият

Наманганда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида “Ёш қутқарувчи” мусобақасининг мамлакат босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар, Олий ва ўрта махсус таълим, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 14 жамоа иштирок этди. 

Президентимиз раҳнамолигида ёш авлодни ҳар томонлама етук инсонлар этиб тарбиялаш, уларнинг жисмоний ва интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Мазкур мусобақа ҳам навқирон авлодни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг фуқаро муҳофазасига оид билимини бойитиш, ёшларда фавқулодда ҳолатларда тўғри ҳаракат қилиш ва ўзгаларга ёрдам бериш кўникмасини шакллантиришга хизмат қилмоқда. 

– Ёшларда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай ҳолатлар содир бўлганда тўғри ҳаракат қилишга оид назарий билим ва амалий кўникма ҳосил қилиш, уларни ҳар қандай фавқулодда ҳолатга ҳам руҳан, ҳам жисмонан тайёрлаб бориш муҳим вазифадир, – дейди Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири Р.Жўраев. – Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мазкур мусобақа ҳам бу борада муҳим аҳамиятга эга. 

Ёш қутқарувчилар 5 шарт асосида билим ва кўникмасини чаққонлик, довюраклик, қатъиятлилик, ҳушёрлик ва қутқарувчи учун зарур бўладиган бошқа фазилатларни намоён қилиш орқали синовдан ўтказди. 

Наманган вилоятининг “Қалқон” жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Самарқанд вилоятининг “Бунёдкор” жамоаси иккинчи, Навоий вилоятининг “Ватанпарвар” жамоаси учинчи ўринни эгаллади.

Иштирокчилар “Жамоанинг энг яхши шиори”, “Энг яхши клуб фаолияти ёритилган фотоальбом”, “Энг яхши клуб фаолияти ёритилган видеоролик”, “Энг яхши ташкил этилган кўргазма”, “Энг яхши клуб формаси”, “Энг яхши жамоа байроғи”, “Энг билимдон жамоа”, “Энг яхши тиббий ёрдам кўрсатган жамоа”, “Энг яхши тоғ тайёргарлигига эга жамоа”, “Энг ҳамжиҳат жамоа”, “Энг яхши қутқарувчи қиз”, “Энг яхши қутқарувчи бола” номинациялар бўйича ҳам тақдирланди. 

Тадбирда Наманган вилояти ҳокими Х.Бозоров сўзга чиқди.

Акрамжон Сатторов, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться