Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Германия Элчихонасига ташриф

2017-06-20 | Сиёсат

2017 йилнинг 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Германия Федератив Республикасининг Тошкент шаҳридаги Элчихонасига ташриф буюрди.

Вазир жаҳон миқёсидаги йирик сиёсий лидер ва ГФРнинг машҳур давлат арбоби, собиқ Федерал канцлери Гелмут Кол вафот этганлиги муносабати билан самимий таъзия билдирди ва Элчихонада очилган Ҳамдардлик китобига қайд киритди.

Элчи Наитҳарт Хёфер-Виссинг ўз навбатида Президент Шавкат Мирзиёевга Германия Федерал Президенти Франк-Валтер Штайнмаер номига йўлланган мактубда марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда бутун Германия халқига билдирилган ҳамдардлик ва далда учун миннатдорчилик билдирди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться