Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида жорий йил 15 июнь куни АҚШ элчиси Памела Спратлен (Памела Спратлен) билан учрашув бўлиб ўтди.
2017-06-20 | Таълим
Учрашув АҚШнинг фавқулодда ва мухтор элчиси ташаббусига кўра ташкил этилди. АҚШ элчисини Олий ва ўрта махсус таълим вазири Р.Қосимов қабул қилди.
Учрашувдан мақсад-ҳурмат ташрифи ва олий таълим соҳасидаги ўзбек-америка томонларнинг ҳамкорлик алоқалари истиқболларини муҳокама қилишдан иборат.
Элчи Спратлен суҳбат бошида АҚШ ва Ўзбекистоннинг олий таълим соҳасидаги ҳамкорлигини юқори даражада эканлигини қайд этиб ўтди. «Бизнинг олий таълим соҳасидаги ҳамкорлигимиз икки томонлама ўзаро ҳамкорликнинг ўта муҳим йўналишларидан бирини ташкил қилади», -деди элчи.
Сўнгра элчи АҚШда 3 минг атрофидаги олий таълим муассасалари, яъни университетлар ва илмий марказлар фаолият кўрсатишини қайд этиб, кўплаб Америка университетлари фан ва таълим соҳасида катта ютуқларга эришиб, жаҳоннинг етакчи таълим муассасаларига айланганлигини таъкидлаб ўтди.
Учрашувда олий таълим соҳасидаги икки томонлама ўзаро ҳамкорлик алоқаларни мустаҳкамлашга доир бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги