Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ташқи ишлар вазирлигида йиғилиш

2017-06-20 | Сиёсат

2017 йилнинг 19 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Вазир Абдулазиз Камилов раислигида ТИВнинг Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолияти ҳолатини ўрганиш ва тубдан такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш Ишчи гуруҳини ташкил этиш тўғрисида»ги фармойишига кўра ташқи сиёсат ва ташқи иқтисодий фаолият соҳаларида кадрларни тайёрлаш, дипломатик хизмат, илғор хориж тажрибаси ва замонавий халқаро стандартлар асосида ўқиш жараёнини модернизация қилиш истиқболлари билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

Йиғилишда ЖИДУ ректори Абдумалик Жумановнинг етакчи хориж ОТМлари билан ҳамкорлик тўғрисидаги университет томонидан имзоланган икки томонлама ҳужжатларни татбиқ қилишга оид маълумот тингланди. Жумладан, Буюк Британиянинг Лестер университети билан меморандумга кўра ЖИДУ қошида халқаро тадқиқот мактабини яратиш, Россиянинг Москва давлат халқаро муносабатлар институти билан ҳамкорлик тўғрисидаги битимга кўра янги таълим технологиялари ва дастурлари, хусусан масофадан ўқитиш тизимини жорий этиш бўйича томонлар тажрибасини қўллаш ҳамда Хитойнинг Шанхай халқаро тадқиқотлар университети билан тузилган битимга кўра биргаликда тадқиқотлар ўтказиш назарда тутилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться