Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Шахмат усталари Тошкентда баҳслашмоқда

2017-06-20 | Спорт

Пойтахтимизда шахмат бўйича эркаклар ўртасида жаҳон кубоги ва хотин-қизлар ўртасида жаҳон биринчилигида иштирок этадиган шахматчиларни аниқлаш бўйича Марказий Осиё мамлакатлари минтақавий саралаш мусобақаси қизғин паллага кирди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, мамлакатимиз шахмат федерацияси ва Халқаро шахмат федерацияси томонидан ўтказилаётган мусобақада Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Афғонистондан 47 шахматчи дона сурмоқда. Эркаклар ўртасидаги мусобақаларда дастлабки икки поғонани эгаллаган шахматчилар жорий йилнинг сентябрь ойида Грузиянинг Тбилиси шаҳрида бўлиб ўтадиган жаҳон кубогининг финал босқичида қатнашади. Хотин-қизлар мусобақаси ғолибаси эса 2018 йили Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон биринчилигида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. 

– Ўзбекистон – шахмат жадал ривожланаётган мамлакатлардан, – деди Халқаро шахмат федерацияси президенти Кирсан Илюмжинов. – Ўзбек спортчилари жаҳон миқёсидаги нуфузли мусобақаларда салмоқли ютуқларга эришмоқда. Ўзбекистон гроссмейстерлар бўйича минтақада етакчи ва шахмат бўйича жаҳон чемпиони камол топган дунёдаги саноқли давлатлардан бири. Юртингизда болалар спортини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор самарасида ёш шахматчилар мусобақаларда улкан натижаларга эришмоқда. Бу Ўзбекистон шахматининг ёрқин келажагидан далолат беради. 

Мусобақанинг учинчи тур якунларига кўра, хотин-қизлар ўртасида иқтидорли шахматчимиз Гулруҳбегим Тоҳиржонова 3 очко билан биринчи поғонани эгаллаб турибди. Иккинчи ва учинчи ўринларда бораётган қозоғистонлик Динара Садуақосова ҳамда туркманистонлик Ҳурма Валиева бир хил – 2,5 очкодан жамғарган. 

Эркаклар ўртасида қозоғистонлик Петр Костенко 3 очко билан биринчи, ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов 2,5 очко билан иккинчи поғонадан жой эгаллаган.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться