Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

"Анҳор-Локомотив" боғида болалар учун ранг-баранг дастурлар ташкил этилмоқда

2017-06-20 | Маданият

Пойтахтимизда "Анҳор-Локомотив" истироҳат боғида бир кун" деб номланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда боғнинг ёз мавсумида болаларни дам олдиришга оид тайёргарлик ишлари хусусида маълумот берилди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан халқимизнинг мароқли дам олиши учун зарур барча шароитларни яратиш, замонавий шаҳарсозлик ва меъморлик талабларига жавоб берадиган истироҳат боғлари барпо этиш борасидаги ишлар натижасида мамлакатимизда сўлим боғ ва хиёбонлар бунёд этилмоқда.

 
"Анҳор-Локомотив" ана шундай файзли масканлардан. Бу ердаги замонавий аттракционлар, мўъжаз кинотеатр, автоматлаштирилган ўйин қурилмалари дам олишнинг завқли ўтишида алоҳида аҳамият касб этади. Тарихий шаҳарларимиздаги ёдгорлик мажмуаларининг мўъжаз макетлари, мусиқали фавворалар ушбу масканга ўзгача файз ва тароват бағишлайди. Сувдаги аттракционлар, сунъий ҳавза дам олувчилар билан гавжум. 

Ёзги таътил авж паллага чиққан шу кунларда боғда Меҳрибонлик уйлари, серфарзанд оилаларнинг ўғил-қизлари учун ранг-баранг маърифий дастурлар, интеллектуал ўйинлар, викториналар, ижодий кўрик-танловлар мунтазам ташкил этилмоқда. Турли акциялар, кўнгилочар ўйинлар, маҳорат дарслари, болалар бадиий жамоалари иштирокидаги концерт дастурлари мактаб ўқувчиларининг ёзги таътил кунлари янада қизиқарли ўтишини таъминламоқда.
 
Назокат Усмонова, Темур Мамадаминов (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться