Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Самарқанд вилоятида эҳтиёжманд хотин-қизларга тикув машиналари топширилди

2017-06-20 | Жамият

Самарқанд вилоятида имконияти чекланган, моддий кўмакка муҳтож хотин-қизларни ижтимоий муҳофаза қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида 21 нафар хотин-қизга тикув машиналари топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси Т.Худойберганов ва бошқалар Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили муносабати билан мамлакатимизда аҳолининг барча қатламлари манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонага юртдошларимиз турли масалалар билан мурожаат қилиб, ўз муаммоларига ечим топмоқда. Мазкур муассасаларга ҳамда жойларда ўтказилаётган сайёр қабулларда имконияти чекланган фуқаролардан ҳам уй-жой билан таъминлаш, ишга жойлашиш ва моддий ёрдам кўрсатиш юзасидан кўплаб мурожаатлар тушмоқда. Ушбу мурожаатлар бўйича аҳолига қонунчиликда белгиланган тартибда амалий ёрдам кўрсатилмоқда. Шу билан бирга, фуқароларнинг доимий иш ўрни ҳамда даромад манбаига эга бўлиши учун уларни жойлардаги пахта тозалаш корхоналари касаначиси сифатида иш билан таъминлаш чораси кўрилаётир. 

– Имконияти чекланган хотин-қизларни янги тизим бўйича иш билан таъминлаш мақсадида биринчи навбатда уларнинг рўйхати шакллантирилди, – дейди Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Ғафурова. – Дастлабки маълумотларга кўра, вилоятда 314 нафар ногирон опа-сингилларимиз тикувчилик билан шуғулланиш имкониятига эга. “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамиятининг вилоят ҳудудий филиали томонидан уларни тикув машиналари ва хомашё билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Бу касаначилар пахта йиғим-терим мавсуми учун зарур этак, қўлқоп ва бошқа маҳсулотларни тайёрлаб беради, махсус иш кийимлари тикади. Уй-жойга эҳтиёжи бор касаначиларнинг иш ҳақи “Қишлоқ қурилиш банк” пластик карточларига ўтказилиб, бу маблағни улар уй-жойлар учун бошланғич бадал сифатида тўлаши мумкин. 

Тадбирда 21 нафар хотин-қизга тикув машинаси топширилди ҳамда маҳсулот тайёрлаш учун хомашё уйларига етказиб берилди. 

– Бир ҳовлида уч хўжалик истиқомат қиламиз, – дейди Нарпай туманидаги Аҳиллик маҳалласида яшовчи Санобар Ярашева. – Уй-жой сотиб олиш учун имкониятимиз етмайди. Бугун бизга тикув машинаси бериш билан бирга, қандай қилиб арзон уй-жойларни олиш имкониятини ҳам айтишди. Бутун оиламиз билан меҳнат қилиб, насиб этса, 2018 йилда қуриладиган уй учун бошланғич тўловни амалга оширамиз. Бундай эътибор учун Президентимиздан миннатдормиз. 

Тадбирда Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Т.Жўраев сўзга чиқди.

 

Ғолиб Ҳасанов, Алишер Исроилов (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться