Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Офицерлар хизматга йўл олди

2017-06-20 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳарбий-техника институтида битирувчиларга диплом топшириш ва ҳарбий унвон беришга бағишланган маросим бўлиб ўтди. Унда кенг жамоатчилик вакиллари, битирувчи курсантларнинг ота-оналари, яқинлари иштирок этди.

Ички ишлар вазири А.Азизов, институт бошлиғи Ҳ.Маматов ва бошқалар мамлакатимизда ички ишлар тизимини ислоҳ қилиш, соҳани юксак малакали, профессионал кадрлар билан таъминлаш, таълим даргоҳларида ўқитишнинг замонавий усул ва воситаларидан кенг фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. 

Тошкент олий ҳарбий-техник билим юрти сифатида фаолият кўрсатган таълим даргоҳи давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 10 апрелдаги «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига асосан Ҳарбий-техника институтига айлантирилди. 

Бу ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш имконини бериб, ёш офицерларнинг ҳарбий ва соҳавий билимларини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

 
Ҳарбий-техника институтида курсантларнинг билим олиши, жанговар машғулотларни юқори савияда ўтказиши учун барча шароит яратилган. Таълим жараёни янги давлат стандартлари, замонавий ахборот ва илғор педагогик технологияларни қўллаган ҳолда, намунавий ўқув режалари асосида олиб борилмоқда. 

Ихтисослаштирилган моделлаштириш ва симуляция марказида курсантлар махсус компьютер технологиялари ёрдамида жанговар вазиятларга максимал яқинлаштирилган шароитларда тажриба оширади. Спорт базасида нафақат жисмонан, балки руҳан тетик курсантлар тарбияланмоқда. 

Институтда панорамали компьютерлаштирилган ўқ отиш тренажёри фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, ушбу технология турли жанговар вазиятларда тезкорлик билан тактик режаларни ишлаб чиқиш ва бўлинмаларни моҳирона бошқариш кўникмаларини эгаллашга ёрдам беради. Курсантлар учун ахборот-ресурс маркази хизматда. 

– Ўғлим Абдуғани мазкур таълим даргоҳида ўқишни тамомлаб, офицер деган шарафли номга сазовор бўлди, – дейди Ҳафиза Аҳмедова. – Битираётган ёшлар халқимиз осойишталигини сақлашдек муқаддас бурчини адо этишга йўл олмоқда. Бундан биз ота-оналар фахрланамиз. Ёшларимизга шундай шароитларни яратиб берган давлатимиздан, Президентимиздан миннатдормиз. 

Тадбир сўнгида концерт дастури намойиш этилди.

 

Нурилло Насриев, Темур Мамадаминов (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться