Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жанубий кореялик шифокорлар пойтахтимизда аҳолини тиббий кўрикдан ўтказди

2017-06-20 | Жамият

"Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди томонидан “Соғлом она – соғлом бола” ҳаракати доирасида қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бу борада халқаро ташкилотлар, хорижий мамлакатларнинг тиббиёт муассасалари билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш йўналишида Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти, Корея Республикасининг “Save the Children” халқаро фонди, Корея халқаро соғлиқни сақлаш KOFIH фонди, Инҳа ва Пундан Ча университетлари госпиталлари, Ҳиндистоннинг “Artemis Medicare Services Limited” госпитали билан ҳамкорликда туғма юрак нуқсони, терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бошқа ташхислар билан оғриган болалар бепул соғломлаштирилмоқда. 

Корея Республикасининг Инҳа университети госпитали билан 2011 йилдан буён самарали ҳамкорлик қилиб келинмоқда. Ўтган йилда ушбу ҳамкорлик доирасида Жанубий Корея мутахассислари томонидан саккиз юзга яқин аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилган. 

Ана шундай хайрли ишларни давом эттириш мақсадида фонднинг Тиббий ижтимоий марказида Корея Республикасининг Инҳа университети госпиталидан ташриф буюрган бир гуруҳ шифокорлар аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди. 

– Икки фарзандим билан бирга тиббий кўрикдан ўтдик, – дейди пойтахтимизнинг Учтепа туманида истиқомат қилувчи Гуландом Йўлдошева. – Бошидан қаттиқ жароҳат олганидан сўнг қизимни кўзида нуқсон пайдо бўлди. Поликлиникадагилар шу ерга келишим учун йўлланма берди. Малакали шифокорлар қизимнинг кўзини текширди. Бошқа мутахассислар кўригида ҳам бўлдик. 

Жанубий кореялик мутахассислар 20 июнь куни Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги “Ариранг” қариялар уйида ва 22-24 июнь кунлари Навоий шаҳри "Ханжин групп" комплекси биносида аҳолини умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказади. 

– Юртингизда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун барча шароит яратилганлигига гувоҳ бўлдик, – дейди Инҳа университети госпитали профессори Ли Сёнг Юн. – Шифо масканлари замонавий тиббий техникалар билан таъминланганлиги тиббий кўрикни тез ва самарали ташкил этишга ёрдам бермоқда. Тиббий кўрикка келаётган аҳолининг ўз саломатлигига эътибори, тиббий маданияти юксаклиги бизда катта таассурот қолдирди.

 

Гўзал Сатторова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться